Собиқ полициячи ўнлаб аёлларни ўлдириб, ўз ҳовлисига кўмгани аниқланди

Собиқ полициячи ўнлаб аёлларни ўлдириб, ўз ҳовлисига кўмгани аниқланди

Сальвадорда собиқ полициячи ўнлаб аёлларни ўлдирган ва уларнинг жасадларини ўз ҳовлисига кўмган. Бу ҳақда Британиянинг The Guardian газетаси хабар бермоқда, деб ёзади "lenta.ru".

51 ёшли Уго Эрнесто Осорио Чавес май ойида аёл ва унинг қизини ўлдиришда айбланиб ҳибсга олинган эди. Илгари, эркак жинсий жиноятлар содир этганликда гумон қилинганди. Осорио Чавеснинг уйида олиб борилган тинтувлар давомида расмийлар аёлларнинг жасадлари кўмилган еттита чуқурни топдилар. Бугунги кунга келиб, 24 аёлнинг жасади олиб чиқилган ва қотилнинг қурбонлари сони 40 кишига етиши мумкинлиги хабар қилинмоқда.

Прокуратура яна тўққиз гумонланувчини ҳибсга олишга ордер берди, жумладан собиқ полиция ва армия зобитлари. Тергов маълумотларига кўра, улар қотилнинг шериклари бўлиши мумкин ва унга қурбонларини жалб қилишда ёрдам беришган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!