Собиқ МХХ ходими Нодир Тўрақуловга Прокурор узоқ муддатли “қамоқ” жазоси сўради

Собиқ МХХ ходими Нодир Тўрақуловга Прокурор узоқ муддатли “қамоқ” жазоси сўради

Кеча, 18 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Ҳарбий судида МХХ нинг қатор собиқ ходимлари устидан бўлиб ўтаётган суд жараёнида Прокурор фикри тингланган.

Давлат қораловчиси сифатида судда иштирок этаётган Ҳарбий Прокурор айбланувчилар собиқ МХХ ходимлари, Прокуратура ва Ички ишлар идораларининг собиқ ходимлари ва қатор шахсларга нисбатан узоқ муддатли қамоқ жазоси тайинлаши бўйича ўз фикрини билдирди.

Айни ушбу маълумотларни Ҳарбий прокуратурадан олинганини иддао қилган Хорижий ОАВга кўра, ушбу жиноят ишида 12 нафар собиқ “ходимлар” ва уларнинг жиноий шериклари айбланувчи тарзида жалб қилинган.

Музокарага киришдан аввал ўтказилган суд мажлисида Прокурор томонидан МХХ раисининг собиқ ўринбосари, полковник Шуҳрат Тошпўлатовга 12 йил, МХХ раиснинг Ички хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари, генерал-майор Ҳаёт Шарифхўжаевга 14 йил, МХХ Тергов бошқармаси тергов бўлими бошлиғи, полковник Нодир Тўрақуловга 16 йил, МХХ Сурхондарё вилоят бошқармаси тергов бўлими терговчиси, подполковник Эргашевга эса 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси “сўраган”.

Шунингдек, Суд қарори билан собиқ МХХнинг собиқ ходимларининг барча унвон ва мукофотлардан маҳрум этилиши мумкинлиги “7news.uz”нинг ишончли манбаси томонидан таъкидланди.

Айни кечаги суд мажлисида Сурхондарё вилоят прокуратурасида терговчи лавозимида фаолият юритган Шерали Аҳмедовга 11 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши ҳам Прокурор томонидан билдирилган.

Судланувчилар Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 10 га яқин, яъни 168-, 165-, 184-, 205-, 209-, 230-, 235-, 242-, 301-моддаси билан айбланган бўлиб, судда ҳам уларнинг айблари деярли ўз исботини топган.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё, Фарғона, Бухоро вилоятларида ўтган учрашувлар давомида МХХ нинг кирдикорларини очиқча танқид қилган ва ҳаттоки уларнинг “симёғочни ҳам қамаб қўйиши мумкинлиги” ҳақида ошкора фикр билдирган эди.

Октябрь ойининг сўнггига қадар ушбу жиноят иши бўйича суд ҳукми эълон қилиниши мумкин.

“7news.uz” воқеалар ривожи ва суд ҳукми борасида тўлиқ тафсилотларни сиз ўқувчиларга етказишга ҳаракат қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!