Собиқ молия вазири Рустам Азимов Ўзбекистоннинг ташқи қарзи ўсишида муаммо кўрмаётганини айтди

Собиқ молия вазири Рустам Азимов Ўзбекистоннинг ташқи қарзи ўсишида муаммо кўрмаётганини айтди

Бир вақтлар Ўзбекистон электрон ОАВлари ичида ягона расмий манба бўлган Uza.uz сайтида мамлакатнинг собиқ молия вазири, биринчи Президентнинг вориси сифатида кўрилган, кейинчалик эса катта саҳнадан кетган Рустам Азимовнинг катта интервьюси чоп этилди.

Интервьюдан айрим иқтибосларни келтирамиз:

▪️“Бу дунёда ҳамма нарса нисбий. Атрофга назар ташласак, қўшни мамлакатларда бўлаётган нотинчлик, беқарорлик, низо ва қарама-қаршиликларни, қон тўкилишларни, бир миллат вакилларининг бир-бирига зид бўлганини кўриб, яна бир бор давлатимизда ҳукм сураётган осойишта ҳаёт энг катта ютуғимиз ва бахтимиз, десак тўғри бўлади.”

▪️“Биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовни Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигига асос солган инсон сифатида кўз олдимизга келтиришимиз табиийдир.”

▪️“Ўзбекистон 25 йил ичида ҳақиқий мустақилликка эга бўлди.”

▪️“Замон, шу билан бирга талаблар, мезонлар ўзгармоқда. Айниқса, мамлакатимиз сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида кейинги 5 йилда бўлган ўзгаришларни ўйлаганда одам ҳайратда қолади.”

▪️“Тўғри, қарз ошмоқда, лекин шу билан бирга иқтисодиётимиз ҳам тез суръатлар билан ўсмоқда, ўсаётган иқтисодиёт эса, менинг фикримча, бу қарзларни ўз вақтида тўлашга тўлиқ имконият беради.”

▪️“Ўзбекистон мен учун нима берди?” деган савол ўрнига, ким қаерда ишлашидан қатъий назар “Мен Ўзбекистон учун нима қилмоқдаман?” деган саволни ҳар куни ўзимизга берсак, бурчимизни адолатли бажарсак, фарзандларимиз ва набираларимиз ривожланган, ҳамма ҳавас қиладиган давлатда яшайди”

Тўлиқ интервьюни қўйидаги манбада ўқишингиз мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!