Собиқ ҳоким ўринбосари ўз уйида осилган ҳолатда топилди

Собиқ ҳоким ўринбосари ўз уйида осилган ҳолатда топилди

Марғилон шаҳар ҳокимининг собиқ  ўринбосари ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, жорий йилнинг июнь ойига қадар Марғилон шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган Э.Т.нинг жасади Фарғона шаҳридаги ўз уйида осилган ҳолатда топилган. 

Олинган маълумотларга кўра, прокуратура мазкур ҳолат бўйича терговга қадар суриштирув ишларини бошлаган. 

Собиқ ҳоким ўринбосарининг жасади 29 ноябрь, жума куни топилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!