Собиқ депутат: “Инсонлар орасида 5 миллион ўзга сайёраликлар яшаб келмоқда”

Собиқ депутат: “Инсонлар орасида 5 миллион ўзга сайёраликлар яшаб келмоқда”

Яқинда бир америкалик олим шов-шувли баёнот берди. Унинг айтишича, беш миллиондан ортиқ ўзга сайёраликлар одамлар орасида инсон шаклида яшаб келмоқда экан.  НУЖлар бўйича мутахассис Жеймс Кун атрофдагиларга яхшироқ қарашга чақирди: қариндошлар, яқинлар ва дўстларга.

Ваҳоланки, айнан уларнинг орасида инсон қиёфасига кирган бегоналар бўлиши эҳтимоли катта экан.

Олимнинг таъкидлашича, оддий одамлар орасида ўзини ошкор этмасликка  ҳаракат қилаётган беш миллиондан зиёд “бегона”лар бор.

Айтишича, шахсан ўзи сўнгги йилларда мингга яқин шундай вазиятни қайд этишга муваффақ бўлган.

Жеймс Куннинг таъкидлашича, бегоналар даставвал инсониятни ичидан ўрганиш учунгина шу ерда яшай бошлашган. Бироқ вақт ўтиши билан одамларга бўгланиб қолиб, янада илиқ ва яқин алоқалар ўрнатишга киришишган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!