Собиқ «Бунёдкор» стадиони сув ва электр энергияси тармоғидан узилди

Собиқ «Бунёдкор» стадиони сув ва электр энергияси тармоғидан узилди

«Миллий» (собиқ «Бунёдкор») стадиони сув ва электр таъминотидан узиб қўйилди, деб хабар бермоқда Championat.asia.

Ёзнинг иссиқ кунларида қилинган бу иш оқибатида, стадионнинг майдони ва яна захирадаги 4та майдонча жиддий жабр чекмоқда.

Стадион ходимларининг маълум қилишича, ҳозирги кунда қарзлар 100 миллион сўмни ташкил этади. 

Иссиқ об-ҳаво шароитида 1 кун сув ичмаган майса жиддий жабр кўради, агар сув ва электр энергияси таъминоти тикланмаса, майсаларга келтирилган зарар қиймати бир неча юз миллионни ташкил этади. Сувсиз асосий ва қўшимча майдонлар чимини асраш ва парваришлашнинг имкони йўқ. 

Бундан ташқари, академияда таълим олаётган болалар жиддий ноқулайликларга дуч келаяпти. Овқат ўчоқда пиширилмоқда. 

Афсуски, ЎФА ва «Бунёдкор» клуби ўртасида бўлиб ўтаётган стадион маш-машасидан объект жабр чекмоқда, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Миллий» стадионда Ўзбекистон терма жамоаси ўйинлари ўтказилиши белгилаб қўйилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!