Украина божхонасининг собиқ бошлиғи соҳадаги коррупция ҳолатига оид ҳақиқатни очиқлади

Украина божхонасининг собиқ бошлиғи соҳадаги коррупция ҳолатига оид ҳақиқатни очиқлади

Украина божхонасининг собиқ бошлиғи, 2020 йил 27 апрелдан 19 августгача бўлимни бошқарган Игор Муратов "Свободний" нашрига берган интервьюсида бўлимдаги тизимли коррупция ҳақида гапирди.

"Бугунги кунда божхонада қанча пул ўғирланади? Ҳар хил ҳисоб-китобларга кўра, бюджет божхонада йилига 1-3 миллиард доллар йўқотади. Бу ойига 250 миллион доллар дегани!" - дейди Муратов.

Унинг сўзларига кўра, Украинада "контрабанда идораси" бор, унинг ортида эса Божхона хизматининг юқори менежменти турибди.

"Биз бу маблағни бюджетга йўналтиришга ҳаракат қилдик, маълум даражада муваффақиятга эришдик, аммо, барибир, ҳозир қаердамиз? Улар бизнинг лавозимимизни тортиб олишмоқда, бизни ишдан бўшатишмоқда, ишлашимизга рухсат беришмайди. Бунга ҳамият бермайдиганлар, “уларнинг” гапига кирадиганларда эса ҳаммаси яхши, улар лавозимга кўтарилишади, пул ишлашади ва ҳамма бундан мамнун! " - дейди Муратов божхонада коррупцияга қарши кураш тахминан тўрт ой олдин тўхтаганини қўшимча қилар экан.

Муратов божхона ҳуқуқи бўйича мутахассис ҳамда божхона назорати тартибларини соддалаштиришга қаратилган қатор қонунлар ва меъёрий ҳужжатлар муаллифидир.

 

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!