Собчак кутилмаганда Киевга учиб келди

Собчак кутилмаганда Киевга учиб келди

Россия президентлигига номзод, журналист ва телебошловчи Ксения Собчак Киевга келди. Бу тўғрида у Instagram саҳифасида хабар берган.

Салом, Киев! - деб ёзган Собчак Украина пойтахтидаги Европа майдонидан олинган видеоёзув остига.

Журналистнинг мазкур публикациясида Украина пойтахти kieв шаклида ёзилган. На рус тилида, на инглизчада ва на украин тилида бундай сўз мавжуд эмаслиги, пойтахт номининг хато ёзилгани кўпчилик эътиборини тортди.

Ўтган йилнинг март ойида Собчак Украина давлат чегараларини бузиш да айбланган эди. Кейинроқ эса у кўпчилик қримликлар Россияда яшашни орзу қилишини ва масала референдум орқали ечим топиши тўғрисида бонг урган. Хуллас, журналист қизни украинлар унчалик ҳам ёқтиришмайди. Қрим масаласида шундоқ ҳам кўнгли ярим мамлакатга бундай қақилдоқ ларнинг оддий имловий хатолари ҳам оғир ботиши табиий. Кўрамиз, кузатамиз, катта сиёсатларда кичик-кичик фигуралар қандай вазифаларни бажаришар экан...

ria.ru


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!