Snoop Dogg стрим бошлади, бироқ ютқазиб қўйгани сабаб хонадан чиқиб кетди. 200 минг томошабин эса 7 соатдан ортиқ бўш хонага термилиб ўтирди

Snoop Dogg стрим бошлади, бироқ ютқазиб қўйгани сабаб хонадан чиқиб кетди. 200 минг томошабин эса 7 соатдан ортиқ бўш хонага термилиб ўтирди

Америкалик рэпер Snoop Dogg Twitch платформасида стрим бошлади. Бироқ трансляциядан 15 дақиқа ўтиб, у Америка футболининг симуляторида Маdden NFL’га 14:0 ҳисобда ютқазиб қўйди, деб хабар беради Esquire.

Жаҳли чиққан рэпер бир неча бор сўкиниб, жёстикни столга урган ва шундан сўнг стрим ўтказилаётган хонадан чиқиб кетган. Трансляция изоҳида бу ерда томошабинлар «ўтириши, дам олиши ва вайбдан завқланиши» мумкин деб ёзилган.

Шу билан бирга, Snoop Dogg стримни тўхтатмаган ва кейинги 7,5 соат давомида томошабинлар бўш хонага термилиб ўтирган. Рэпернинг трансляциялари одатда 20 мингга яқин томоша қилинади, бироқ бу сафар уни 200 мингдан ортиқ одам кузатган. Видеонинг қисқартирилган версияси қўшиқчининг каналида эълон қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!