“Snapchat” асираси ўзининг ҳақиқий расмини кўриб ақлдан озиб қолди

“Snapchat” асираси ўзининг ҳақиқий расмини кўриб ақлдан озиб қолди

Буюк Британиянинг Мейдстоун шаҳрида истиқомат қилувчи қиз Snapchat га ҳаддан ортиқ қарам бўлиб қолди. Бир куни эса ташқи кўринишининг филтрсиз ҳолатини кўриб, кучли депрессияга тушиб қолди. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.

Маълум бўлишича, талаба қиз олти ой ичида Snapchat га шунчалик ўрганиб қолганки, натижада унда руҳий ҳолат аста-секин ўзгара бошлаган.

Қиз оддий расмларга тушишни тўхтатган.

Бир куни эса оддий фотосуратлари йўқлигини тушуниб, дастурни ўчириб ташлашга қарор қилган.

Қизнинг сўзларига кўра, у бир неча кун давомида ўзининг филтрларсиз суратини кўриб шокка тушганлиги боис ётоқхонасидан чиқа олмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!