SMS-хабарнома хизмати нархи барибир ошириладиган бўлди

SMS-хабарнома хизмати нархи барибир ошириладиган бўлди

15 июлдан Play Mobile компаниясининг 5800 қисқа рақамдан SMS орқали хабардор қилиш хизмати нархи икки баробарга оширилади. Ҳар бир кириш хабарнома нархи 84,20 сўмни ташкил этади, дейилади Ягона умумреспублика процессинг маркази (Uzcard) сайтида эълон қилинган хабарда.

Ҳозирда 5800 рақамидан кирувчи хабар нархи 42,1 сўмни ташкил этади. SMS-хабарнома хизмати абонентларни Uzcard карталари орқали амалга оширилган барча ҳаракатлар: харидлар учун тўловлар, ҳисоб рақамига пул ўтказиш, ҳисоб рақамига пул тушгани ва нақд пул ечиб олингани тўғрисида хабардор қилади.

Play Mobile компанияси нархнинг оширилишини харажатларнинг ошгани ва «иқтисодий самарадорлик учун» қимматбаҳо ускуналар сотиб олингани билан изоҳлади.

Хизмат нархи оширилиши тўғрисида май ойида эълон қилинган, бироқ Uzcard ушбу хабарни рад этган эди.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!