“СМС хабар”: Энди нотариусда хизмат учун ортиқча ҳақ тўламайсиз

“СМС хабар”: Энди нотариусда хизмат учун ортиқча ҳақ тўламайсиз

Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг 1 июнидан нотариуслар фаолиятида “СМС хабар” электрон тизими жорий этилмоқда.

“СМС хабар” да 2 та жуда муҳим маълумот бўлади:

Биринчиси, хабарда нотариал ҳаракатлар учун мижоз томонидан амалга оширилган тўловнинг аниқ миқдори кўрсатилган бўлади. Яъни, нотариат ходими талабига асосан ёки кассада мижоз томонидан тўланган пул миқдорини СМС хабарда кўрсатилган қонуний тўловлар миқдори билан солиштириш имконияти пайдо бўлади.

Иккинчиси, нотариал ҳаракатни охирига етказиш учун СМС хабар орқали тўртта рақамли код мижознинг телефонига юборилади. Нотариус ушбу тасдиқловчи кодни электрон тизимга киритгандан сўнггина нотариал ҳаракатни амалга оширишни расман якунлашга рухсат этилади. Бунда ушбу код нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун калит вазифасини бажаради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!