Смартфонларни қувватлашда энг катта хатони биласизми?

Смартфонларни қувватлашда энг катта хатони биласизми?

Смартфон эгаси ўз қурилмасини туни билан қувватланишга қўйиши ва батареяси 100 фоиз тўлгач ҳам қувватлаш қурилмасидан узмаслиги сабабли смартфон аккумулятори хизмат муддати қисқаради. Бу ҳақда Business Insider нашрига BatterieIngenieure немис компанияси директори Доминик Шульте сўзлаб берди.

Экспертнинг таъкидлашича, смартфон батареяси захираси қувватланганлик даражаси 30-50 фоиз бўлганда секинроқ қисқаради. Мутахассис, мисол учун, гаджетларни эрталаб қувватлашни тавсия қилган.

Business Insider’да таъкидланишича, смартфонларда қўлланувчи барча литий-ионли аккумуляторлар кимёвий таркиби ўзгариши сабабли эскиришга мойил. Шу сабабли улар чекланган хизмат муддатига эга.

Шу билан бирга Google компаниясининг маҳсулотлар бўйича менежери  Роналд Хонинг айтишича, бугунги кунда компаниялар ўз қурилмаларида қувватлашни оптималлаштириш технологиясини қўллаётганлари сабабли смартфонни ҳаддан зиёд узоқ қувватлаш зарарлиги ҳақидаги фикр ўз долзарблигини йўқотган. Унинг таъкидлашича, баъзи қурилмаларда батарея 100 фоиз тўлгач, уни қувватлаш тўхтайди.

Mail.ru мутахассиси Дмитрий Рябининнинг таъкидлашича, смартфон батареясининг 100 фоизгача қувватланиши унинг тўлиқ қувватсизланиши каби аккумулятор хизмат муддатини қисқартиради.

Таъкидланишича, Apple ва Samsung компаниялари ҳам смартфон батареяси қувватини 50 фоиз атрофида ушлашни тавсия қилишади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!