Смартфон ёрдамида қон босимини қандай ўлчаш мумкин?

Смартфон ёрдамида қон босимини қандай ўлчаш мумкин?

Уяли телефон алоқа воситаси бўлиши билан бирга, кундалик турмушнинг кўплаб соҳаларида ёрдамчига айланди. Замонавий смартфонлардан маҳаллий навигация, «ақлли» уй тизимини бошқариш, автомобиль двигателини масофадан туриб ишга тушириш, об-ҳавони кузатиш, дўконларда харидлар учун тўловларни амалга ошириш каби турли хил вазифаларда фойдаланиш мумкин. Буларнинг барчаси телефондан фойдаланишнинг кичик бир имкониятлари, холос. Аммо кўпчилик деярли ҳар қандай смартфон соғлиқнинг асосий кўрсаткичларини назорат қилиши мумкинлигини билмайди. Hi-Tech.Mail.ru нашри смартфон ёрдамида юрак уриши ва қон босимини қандай ўлчаш мумкинлиги ҳақида тўхталиб ўтади.

Маълумки, қон босимини ўлчовчи анъанавий тонометрлар манжет ичидаги ҳаво тебранишларини қайд этиш принципи асосида ишлайди ва у ҳаво тебранишларини электр сигналларига айлантиради. Смартфонларда бу каби нарса йўқ бўлса, босимни қандай ўлчаш мумкин?

Буни фотоплетизмография деб аталадиган усул ёрдамида амалга оширса бўлади. Ишлаб чиқувчиларнинг фикрига кўра, ушбу технологиянинг принципи ёруғлик нурланишининг интенсивлиги биологик тўқималардан ўтганидан кейин унинг ўзгаришини қайд этишга ва юракдан бармоққача бўлган юрак уриши тезлигини ҳисоблашга асосланган. Худди шундай принцип машҳур Apple Watch ва Samsung Galaxy Watch Active 2’да ҳам қўлланилади.

Организмдаги тўқималар ҳажми ўзгармаслиги, аммо қон айланиши юрак циклининг фазасига қараб ўзгариши сабабли бу ўзгаришларни ҳамда тўқима орқали ўтадиган ёруғликни телефон камераси ва «вспишка»сининг фотоэлектрик элементлари ёрдамида қайд этиш мумкин. Уларни фотоплетизмограмма шаклида смартфон экранида кўриш мумкин.

Ушбу усул ёрдамида пулс ва қон босимини ўлчаш учун смартфонингизга махсус дастурни юклаб олиб, исталган жойда соғлиғингиздаги ўзгаришларни кузатишингиз мумкин.

Бугунги кунда қон босими ва пулсни ўлчашга имкон берадиган бир нечта дастур мавжуд. Уларнинг ичида энг машҳурларидан бири — бу iCare Health Monitor Full дастуридир. Сиз уни 4pda.ru форумидан юклаб олишингиз мумкин.

Смартфон ёрдамида қон босимини қандай ўлчаш мумкин?

Фото: Hi-Tech.Mail.ru

Юрак уриши, қондаги кислород даражаси ва қон босими каби соғлиқнинг асосий кўрсаткичларидан ташқари, ушбу дастур кўриш ва эшитиш қобилиятингизни ҳам текширади. Шунингдек, мушаклар учун зарур бўлган жисмоний машқларни режалаштиришда ёрдам беради.

Смартфон ёрдамида қон босимини қандай ўлчаш мумкин?

Фото: Hi-Tech.Mail.ru

Дастурни ўрнатгандан сўнг қон босими, томир уриши, кислород даражаси, шунингдек, қоннинг ёпишқоқлиги каби ўлчовларни амалга ошириш учун илованинг асосий экранида «Тез тиббий текширув» бандига ўтинг. Кўрсаткич бармоғингизни смартфоннинг асосий камерасига қўйинг, бунда бармоғингиз камера объективи ва «вспишка»сига ҳам тегиб туриши лозим. Бошқа қўлингиз билан экрандаги «Ўлчов» тугмасини босиб ушлаб туринг.

Смартфон ёрдамида қон босимини қандай ўлчаш мумкин?

Фото: Hi-Tech.Mail.ru

Соғлиғингиз кўрсаткичлари смартфон экранида акс этади.

Смартфон ёрдамида қон босимини қандай ўлчаш мумкин?

Фото: Hi-Tech.Mail.ru

Аммо шуни унутмангки, бундай иловалар тиббий асбоблар ўрнини тўлиқ босолмайди ва ўлчов аниқлиги ҳақиқий қийматлардан сезиларли даражада фарқ қилиши мумкин. Ишлаб чиқувчиларнинг фикрига кўра, ушбу усул ёрдамида қон босимини ўлчашдаги хатолик 12 босқичгача етиши мумкин. Шунинг учун ушбу иловалардан соғлиғингизни назорат қилишнинг асосий воситаси сифатида фойдаланишни тавсия этмаймиз. Агар соғлиғингиз билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлса, фақат профессионал жиҳозларга мурожаат қилганингиз маъқул.

Аввалроқ «ақлли» соатлар коронавирусни унинг белгилари пайдо бўлишидан анча олдин аниқлай олиши ҳақида хабар берилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!