Словакиядаги энг йирик алюминий заводи электр энергияси нархи туфайли ишлаб чиқаришни тўхтатади

Словакиядаги энг йирик алюминий заводи электр энергияси нархи туфайли ишлаб чиқаришни тўхтатади

Словакиядаги энг йирик алюминий ишлаб чиқарувчи Slovakco электр энергиясининг юқори нархи туфайли ишлаб чиқаришни тўхтатади.

Бу ҳақда “Правда” хабар бермоқда.

Қайд этилишича, ишлаб чиқаришни тўхтатиш жараёни давом этмоқда.

Нашрнинг ёзишича, бу қадам натижасида корхонанинг бир неча юз нафар ходими ишсиз қолади.

Завод Европа Иттифоқининг кўплаб мамлакатларини алюминий билан таъминлаётган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!