Словакияда 3 мартдан комендантлик соати жорий этилади. Аҳолига респиратор тақиш мажбурияти юкланади

Словакияда 3 мартдан комендантлик соати жорий этилади. Аҳолига респиратор тақиш мажбурияти юкланади

Словакия ҳукумати коронавирус кенг тарқалаётгани сабабли комендантлик соати жорий қилади ва аҳолига жамоат жойларида FFP2 респиратори тақиш мажбурияти юкланади. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.

Комендантлик соати мамлакатда 3 мартдан бошлаб жорий қилинади ва соат 20:00 дан 01:00 гача амалда бўлади. Бу вақт давомида фақатгина ишга ёки шифокор қабулига бориш учун чиқиш мумкин. Шунингдек, соат 05:00 дан 20:00 гача фуқароларга ҳужжат билан тасдиқланган узрли сабабларсиз уйидан чиқиш тақиқланади.

Таълим муассасалари ишини давом эттиради, лекин бошланғич синф ўқувчилари ва мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларини ота-оналари ишга кетаётганда олиб келади. Ишсиз ёки масофадан ишлаётганларнинг фарзандлари эса дарсларда иштирок этмай, уйда қолиши белгиланган.

8 мартдан жамоат жойлари ва оммавий транспортларда, 15 мартдан эса барча жамоат жойларида респираторлар тақиш мажбурий этиб белгиланади. Бу чекловлар 21 мартгача амал қилади. Агар бу вақтгача белгиланган ижобий натижага эришилмаса, мамлакатда карантин жорий этилади, бу корхоналарнинг ёпилишини ва ҳаракатланишни қатъий чеклашни назарда тутади.

Словакияда коронавирус сабабли аввал ҳам комендантлик соати жорий қилинган (2020 йилнинг 24 октябридан 1 ноябригача). Аҳолига соат 01:00 дан 05:00 гача уйидан чиқиш тақиқланган эди. Қолган вақтлари ишга, озиқ-овқат дўконларига, поликлиникаларга, дорихоналарга, шунингдек, қариндошлариникига бориши ва уй ҳайвонларини сайр қилдириши мумкин эди.

Словакия Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатда пандемия даврида 308 мингта вирус билан зарарланиш ҳолати қайд этилди, 7189 киши вирус қурбонига айланди.

Аввалроқ Словакия аҳолисининг ярми COVID-19’ни аниқлаш учун тестдан ўтказилгани ҳақида хабар берилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!