Словакия жосусликда гумон қилинган россиялик дипломатни мамлакатдан чиқариб юборди

Словакия жосусликда гумон қилинган россиялик дипломатни мамлакатдан чиқариб юборди

Словакия россиялик дипломатни мамлакатдан чиқариб юборди. У жосуслик фаолиятида гумон қилинди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Петер Пеллегрини маълум қилди, деб ёзади Meduza.

Пеллегринининг сўзларига қараганда, дипломат 22 ноябрь куни персона нон грата деб эълон қилинган, шундан сўнг у 48 соат ичида мамлакатни тарк этган.

Россиянинг Словакиядаги элчихонаси юз берган ҳодиса юзасидан изоҳ бермаслигини маълум қилган.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!