Скандинавия мамлакатларидан Ўзбекистонга парвозлар йўлга қўйилиши мумкин

Скандинавия мамлакатларидан Ўзбекистонга парвозлар йўлга қўйилиши мумкин

Авиакомпанияда юк ташувлари йўналишида ҳам рейсларни йўлга қўйишга қизиқиш бор.

Ушбу масала Транспорт вазирлиги, Ўзбекистоннинг Латвия Республикасидаги элчихонаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирилиги масъуллари, "Uzbekistan Airports" АЖ ҳамда Финляндиянинг “Finnair” авиакомпанияси вакиллари иштрокида видеоконференц алоқа шаклида ўтказилган учрашувда муҳокама этилди.

“Finnair” авиакомпаниясининг давлат органлари билан алоқалар департаменти директори Т.Коскинен Скандинавия мамлакатларидан Ўзбекистонга келиш истагида бўлган сайёҳлар учун тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш истиқболларини муҳокама этиб, ушбу йўналишда авиакомпания режалари билан ўртоқлашди.

Авиакомпания йўловчи ташувларини “Uzbekistan airways” АЖ билан "Код-шер" тижорий келишувлари асосида амалга ошириш, шунингдек, юк ташувлари йўналишида ҳам рейсларни йўлга қўйишга қизиқиш билдираётганлигини маълум қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!