Сизу бизга нима бўляпти? Андижонда ака ўз укасини, Жиззахда қариндош қондошини аёвсиз калтаклади

Сизу бизга нима бўляпти? Андижонда ака ўз укасини, Жиззахда қариндош қондошини аёвсиз калтаклади

2018 йил 29 октябрь куни Андижон шаҳар “Гумбаз” МФЙда яшовчи И.Ў. уйида ўзаро жанжал туфайли бирга яшовчи укасининг танасини турли жойларига уриб-тепиб, жароҳат етказган. Натижада ука касалхонага ётқизилган.

Суд-тиббий экпертизасининг ҳулосасига асосан ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, И.Ў. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Шунингдек, Жиззах вилоятининг Зомин туманида шу йил 27 октябрь куни “Гулшан” МФЙда яшовчи Р.Ж. маст ҳолда қариндоши О.Ҳ.нинг уйида ўзаро жанжал туфайли унинг танасини турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказган.

Натижада О.Ҳ. касалхонага ётқизилган. Суд-тиббий экпертизасининг ҳулосасига асосан ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Р.Ж. қўлга олинган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси ҳар иккала ҳолат юзасидан ҳам тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!