Сизнинг қанча долларингиз бор? Марказий банк буни билади

Сизнинг қанча долларингиз бор? Марказий банк буни билади

Марказий банк 31 май – 13 июнь кунлари аҳоли ўртасида яширин сўров ўтказди. Унда, жумладан, аҳолининг чет эл валютасидаги жамғармалари мавзуcи кўтарилган.

Сўров якунларига кўра, сўралганларнинг 54 фоизидан кўпроғи (1170 киши) 1 134 доллар миқдорида чет эл валютасида жамғармага эгалар.

Шу тариқа, меҳнатга лаёқатли аҳоли статистикасига ва ҳисоб-китобларга таяниб, республика бўйича чет эл валютасидаги аҳолининг ялпи жамғармаси тахминан 10,2 миллиард долларга тенг деб баҳоланмоқда (яъни, аҳолининг “чўнтаги/ ёстиғи ости/ошхонасидаги уч литрли банкаси”да шунча пул бор, деган хулосага келинди).

Бундан ташқари, сўралганларнинг 50 фоизи хорижда қариндоши ишлашини айтган, уларнинг ярмидан кўпи (59%) эса, хориждан молиявий ёрдам олишларини билдиришган, 16% аҳоли хорижда яшайдиган яқинларига моддий ёрдам жўнатишларини маълум қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!