Сиз билмаган океан ёхуд рақамлар сеҳри

Сиз билмаган океан ёхуд рақамлар сеҳри

Ер шарининг 70 фоизидан кўпроғини океанлар эгаллаган. Қизиғи, океанлар сир-синоатга тўла. Бу синоатлардан кўпчилик хабардор эмас. Ваҳоланки, океанлар тубида ётган ашёларнинг мингдан бирини била олсак, тарихнинг биз билмаган “эшик”лари очилади.

Рақамлар сеҳри

Дюкдаги денгиз илмий лабораторияси университети ректори Синди Ли ван Довер «Океан тубидаги янги ҳаёт» китобида ёзишича, бизда океан кенгликларидан кўра, ойнинг орқа қисми кенгроқ ва кўпроқ ўрганилган.

“Сув ости қатламларида нималар яшириниб ётганини авлодларимиз тасаввур ҳам қилолмайдилар, - дейди у. - Масалан, океанлар ўртасидаги хребет (океаности йўли, масалан, тоғли йўл) нинг узунлиги 70 минг километрга тенглигини биласизми? Лекин энг катта сир, бу - дунёдаги кислороднинг тенг ярмини бир ҳужайралик сув ўсимликлари (водородли) фитопланктонлар чиқариши мумкин. Англаяпсизми?”

Дунё океанида 27 миллион тонна олтин сочилиб ётибди, десак бунга кўпчилик ишонмас. Унинг баҳоси эса квадриллион доллар билан баҳоланади. Таққослаш учун: дунё тарихида ҳаммаси бўлиб 170 минг тонна тилла қазиб олинган.

Аммо шуни ҳам айтиш керакки, денгиз сувида бу қиммат металл олтин йоди (AuI) ҳолида учрайди, у ҳам бўлса микроскопик пропорциясида белгиланади. Ҳозир олимларимиз томонидан олтин концентрациясини кўпайтириш юқори технологиялар асосида ишлаб чиқарилмоқда. Шундай қилиб, яқин орада океан олтинини саноат масштаби асосида такомиллаштириш ва ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, амалга ошириш ҳаракати бошланажагини таъкидлаш лозим.

Жумақул КАРИМ тайёрлади

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!