Сиёсий ирода: Нурсултон Назарбоев истеъфога чиқишини эълон қилди

Сиёсий ирода: Нурсултон Назарбоев истеъфога чиқишини эълон қилди

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев халқига ўз истеъфоси тўғрисида эълон қилди. Мурожаат 19 март, сешанба куни телевидение орқали трансляция қилинган.

Мен президент сифатидаги ваколатларимни тугатишга қарор қилдим , - деди давлат раҳбари. У, шунингдек, республиканинг хавфсизлик Кенгаши раиси сифатида ваколатини сақлаб қолади ва Нур Отан партиясини бошқаришда давом этади.

Қозоғистон конституциясига кўра, президентнинг ваколатини муддатидан аввал тугатиши, четлатилиши ёки вафот этиши муносабати билан давлатни бошқариш ваколати вақтинча парламент сенати раисининг қўлига ўтади. айни дамда мамлакатда бу мансабни Қосим Жомарт Токаев эгаллаган.

Қозоғистонда сўнгги президентлик сайловлари 2015 йилда ташкил этилган эди. Ўшанда Назарбоев 97,75 фоиз овоз билан ғалаба қозонган. Мамлакатда кейинги сайловлар 2020 йилда ўтказилиши режалаштирилган.

Июль ойида Қозоғистон Республикасининг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев 79 ёшни қаршилайди. У 1990 йилдан буён Қозоғистоннинг президенти сифатида фаолият кўрсатаётган эди.

lenta.ru


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!