Сиёсатчиларга таҳдид қилган 20 киши қўлга олинди

Сиёсатчиларга таҳдид қилган 20 киши қўлга олинди

Польшада Гданск шаҳар ҳокими Павел Адамовичнинг ўлими билан боғлиқ оммавий ҳибслар давом этмоқда, дейди belnovosti.by .

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг сўзларига кўра, ушланган фуқароларнинг сони йигирматага етган. Маълум бўлишича,улар бошқа сиёсатчиларга ҳам зўравонлик билан таҳдид қилиб, нотўғри хатти-ҳаракатларни амалга оширганлар.

Полиция зобитлари фақат ҳақиқий таҳдид бўлган шахсларгина қўлга олинганлигини таъкидлашмоқда.

Масалан, улар ижтимоий тармоқлар ёки сиёсатчиларга қўнғироқ қилиш орқали уларни ўлдириш ниятлари ҳақида хабар беришган. Бундан ташқари, тармоқ фойдаланувчилари мавжуд ҳукуматга нисбатан нафрат қўзғатишга ҳам ҳаракат қилишган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!