Сиёсатчи исломофоб партиядан чиқарилади

Сиёсатчи исломофоб партиядан чиқарилади

Германиянинг социал-демократик партияси Германия ва Европанинг исломлашиб кетаётганлиги хавфи ҳақидаги нашрлари билан машҳур бўлган сиёсатчи ва ёзувчи Тило Саррацинни ўз сафидан чиқармоқчи. Унинг айнан мана шу нашрлари партияда махсус комиссия тузилиб, таҳлил қилинишига ва мана шундай қарорга келинишига сабаб бўлди.

Партиянинг бош котиби Ларс Клингбайл Саррациннинг қарашлари Социал-демократик партиянинг тамойил ва вазифаларига умуман тўғри келмаслиги ва бу партиянинг обрў-эътиборига сезиларли талафот етказишини таъкидлади.

Тило Саррацин охирги бир неча йил мобайнида оммавий миграция ва мамлакатнинг исломлашишига қарши бўлган бир қатор китоблар чоп этган. У 2010 йилда Германия. Ўз-ўзини тугатиш китоби сабабли Федерал банк директорлар кенгашини тарк этган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!