“Сиёсат — энди ўрганаётганлар учун”: Зеленскийга болалар китоби совға қилинди (видео)

“Сиёсат — энди ўрганаётганлар учун”: Зеленскийга болалар китоби совға қилинди (видео)

Украина президенти  Владимир Зеленскийга “Сиёсат — энди ўрганаётганлар учун” болалар китоби совға қилинди.

Мамлакат раҳбари Киев шаҳрида ўтказилган китоблар фестивалига ташриф буюрди. Нашриётлардан бирининг вакили унга ўсмирлар учун ахборот қўлланмасини тақдим этди.

“Сиёсат -энди ўрганаётганлар учун” китоби орқали ёш ўқувчилар мамлакатни бошқариш, сиёсий тизим, ғоялар ва бошқа кўплаб қизиқарли маълумотлар ҳақида билиб олса бўлади. Давлатимиздаги ўзгаришлар энг ёш болаларда ҳам кўплаб саволларни келтириб чиқаради”, - деб изоҳ келтиради "Обозреватель" китобнинг аннотациясига асосан.

Facebookда жойлаштирилган лавҳада, Зеленский хижолат қилмай, совғага ҳазил тариқасида жавоб берди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!