Сиртқи бўлимига ўқишга қабул қилинган айрим ёшларнинг контракт тўлови тўлаб берилади

Сиртқи бўлимига ўқишга қабул қилинган айрим ёшларнинг контракт тўлови тўлаб берилади

Ўзбекистонда олийгоҳлар сиртқи бўлимига ўқишга қабул қилинган 500 нафар энг фаол ёшлар етакчилари контракт тўловлари Ёшлар ишлари агентлиги томонидан тўлаб берилади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилдан бошлаб 36 та спорт федерацияси, 274 та спорт мактаби ўз ҳудудидаги маҳаллалар, ўрта мактаблар, коллеж ва техникумлар билан ҳамкорликда ишлайди.

Ҳар бир кўча, маҳалла, мактаб, коллеж ва техникумда футбол, баскетбол, волейбол, стол тенниси, велоспорт, югуриш, шахмат-шашка ва бошқа спорт турлари бўйича жамоалар тузилади.

“Албатта, бундай ишларни амалга ошириш маҳалладаги ёшлар етакчиларидан катта масъулият ва ташаббускорлик талаб қилади.

Ислоҳотларимиз навқирон авлод ҳаётига янада чуқур кириб бориши учун ёшлар етакчиларига кенгроқ имконият ва ваколатлар берсак, ўйлайманки, сизлар ҳам буни қўллаб-қувватлайсиз”, деди давлат раҳбари.

Маълум қилинишича, бундан буён ҳар йили олийгоҳларнинг сиртқи бўлимига ўқишга қабул қилинган 500 нафар энг фаол ёшлар етакчиларининг контракт тўловлари Ёшлар ишлари агентлиги томонидан тўлаб берилади


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!