«СИРЕНА» ёки «МИГАЛКА» ўрнатишга рухсат берилди деган хабарлар ростми?

A A A
«СИРЕНА» ёки «МИГАЛКА» ўрнатишга рухсат берилди деган хабарлар ростми?

Бугун ижтимоий тармоқларда 2021 йил 1 январдан «СИРЕНА» ёки ялт-ялт этувчи чироқ-маёқча «МИГАЛКА» ўрнатиш учун 1 йилига БХМнинг 50 фоизи (1 431 660 сўм) миқдорида пул тўлаб рухсатнома берилиши ҳақида хабарлар тарқалди.

Аммо бу хабарлар ёлғон!

Аниқроғи, хабарни тарқатганлар 30 ноябрь куни имзоланган Вазирлар Маҳкамаси қарорини нотўғри талқин қилишган, яъни тушунишмаган. Унда сирена ва мигалка ўрнатиш машинанин қайта жиҳозлаш деб ҳисобланиши ёзилган, холос. Рухсат берилгани тўғрисида ҳеч қанақа гап йўқ.

Боз устига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50%и 115 минг сўм бўлади. Қавс ичидаги 1 431 660 сўм миқдорни қаердан олишган, Худо билади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 127-моддасига биноан, махсус рухсат этилмаган машиналардан бошқасига сирена ва мигалкалар ўрнатганлик учун 223 минг сўмдан 669 минг сўмгача жарима солинади.

ИИВ ЙҲХББ ҳам бу хабарларнинг фейк эканлигини маълум қилди.

Хабарларга ишониб қолманг!


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!