Сирдарёлик коллеж ўқувчилари қиз болага зўрлик қилишди

Сирдарёлик коллеж ўқувчилари қиз болага зўрлик қилишди

Жорий йилнинг 19 декабрь куни Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳрида 2 нафар номаълум шахслар Мирзо Улуғбек маҳалласи ҳудудида М.А. (исмли қиз)нинг мобиль телефон эшитиш мосламасини (наушник) тортиб олиб, воқеа жойидан яширинганлар.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Ширин энергетика касб-ҳунар коллежи 3-босқич ўқувчилари Ф.Қ. ва Э.А.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!