Сирдарёдаги ЙТҲда бир киши вафот этди

Сирдарёдаги ЙТҲда бир киши вафот этди

Шу йилнинг 26 декабрь куни соат 20:30ларда Сирдарё вилояти, Ховос тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-32 “Янгиер-Пахтакор” автомобиль йўлида ЙТҲ содир бўлди.

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, йўлнинг 16-километрида ҳайдовчи, Ховос туманида яшовчи, 1981 йилда туғилган Ж.А. “Кобальт” русумли автомобилини бошқараётиб, йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган пиёда, Мирзаобод туманида яшаган, 1991 йилда туғилган ў.Б.ни уриб юборган.

Натижада, ў.Б. тан жароҳати олиб, касалхонада вафот этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!