Сирдарёдаги пахта тозалаш корхонаси ускунасининг ҳаракатдаги аррали вали — корхона ишчисининг қўлини жароҳатлади

Сирдарёдаги пахта тозалаш корхонаси ускунасининг ҳаракатдаги аррали вали — корхона ишчисининг қўлини жароҳатлади

Сирдарёдаги пахта тозалаш корхонаси ускунасининг ҳаракатдаги аррали вали — корхона ишчисининг қўлини жароҳатлади

Бу ҳақда Сирдарё вилояти Бандлик бош бошқармаси матбуот хизмати томонидан «Sirdaryo Xabarlari»га хабар берилди.

Хабарга кўра, “Mirzaobod universal trade cluster” МЧЖга қарашли пахта тозалаш корхонаси ишчиси М.А. билан 2021 йил 28 январь куни соат 14:30лар атрофида содир бўлган оқибати оғир бахтсиз ҳодиса содир бўлган.

Пахта тозалаш корхонаси ишлаб чиқариш цехида ўрнатилган 6 та “Джин 5ДП-130” ишлаб турган ускуналарнинг бирига тиқилиб қолган пахта чиқиндисини махсус пичоқдан фойдаланмасдан ускуна ишлаб турган вақтда, ўнг қўли билан тозаламоқчи бўлиб, ўз эҳтиётсизлиги оқибатида ускунанинг ҳаракатдаги аррали валига тегиб кетиши натижасида ускуна М.А.нинг ўнг қўли бармоғи ва кафт қисмини кесиб жароҳатлаган.

Маълум бўлишича, “Mirzaobod universal trade cluster” МЧЖга қарашли пахта тозалаш корхонаси ишчиси М.А. томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 1996 йил 14 августда 273-сон билан давлат рўйхатидан ўтган “Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкил қилиш тўғрисида”ги услубий Низомнинг тегишли талаблари бузилган.

"Шунга қарамай, Ҳукуматимиз томонидан белгиланган тартиб тамойилларга асосан жабрланувчига белгиланган тартибда бир йиллик иш ҳақи миқдорида бир йўла бериладиган товон ва ойма-ой зарар пуллари ҳамда дори-дармон ҳаражатлари Давлат меҳнат техник инспекторлари аралашуви билан иш жойидан тўлиқ қоплаб бериладиган бўлди", — дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!