Сирдарёдаги жанжал оқибатида бир эркак ҳалок бўлди

Сирдарёдаги жанжал оқибатида бир эркак ҳалок бўлди

Сирдарё. 2020 йил 03 январь куни соат 18:30 ларда, Оқолтин тумани, Бинафша маҳалласида 24 ёшли И.Ю. ва 53 ёшли Н.М. маст ҳолатда бўла туриб, ўзаро жанжаллашиб қолган, жанжал давомида И.Ю. қўллари ва оёқлари билан уриб-тепиб Н.М. га тан жароҳатлари етказган. Натижада Н.М. Оқолтин туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган, аммо унга кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан, Оқолтин тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси, 3-қисми, “д” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, И.Ю. айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, унга нисбатан “қамоққа олиш” эхтиёт чорасини қўлланилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!