Сирдарёдаги даҳшатли ЙТҲ сабаб қизалоқ онасидан айрилди

Сирдарёдаги даҳшатли ЙТҲ сабаб қизалоқ онасидан айрилди

Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида 14 ноябрь куни “Ласетти” русумли автомашина “Отаюрт” МФЙ ҳудудидан ўтувчи 933-км.да “Камаз-53215” русумли юк кўтариш автомашинаси билан тўқнашиб кетди, деб хабар қилди ИИВ матбуот хизмати.

“Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида 14 ноябрь куни Хоразм вилояти Янгибозор туманида яшовчи А.Р. ўзининг “Ласетти” русумли автомашинасини “Отаюрт” МФЙ ҳудудидан ўтувчи 933-км.да ҳайдаб кетаётиб, ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган М.Ғ. бошқарувидаги “Камаз-53215” русумли юк кўтариш автомашинаси билан тўқнашув содир этган”, - дейилган хабарда.

Натижада “Ласетти” автомашинаси ҳайдовчиси, унинг 5 нафар йўловчилари (улардан 2 нафари она ва бола) жароҳат олиб касалхонага ётқизилган.

Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай йўловчилардан бири 2 ёшли қизалоқнинг онаси вафот этган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!