Сирдарёда юк автомобили иккита енгил машина билан тўқнашди. Икки киши касалхонада

Сирдарёда юк автомобили иккита енгил машина билан тўқнашди. Икки киши касалхонада

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 22 июнь куни соат 12:00 ларда, Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани ҳудудидан ўтган М-34 автомобиль йўлининг 98-километрида "Ваз-2106", "Нексия-3" русумли енгил автомобиллар ва "Исузу" русумли юк автомобили иштирокида тўқнашув содир бўлиб, юк транспорт воситаси ағдарилган.

Тўқнашув натижасида дастлабки маълумотларга кўра 2 нафар фуқаро тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Сирдарё тумани ИИБ ЙҲХБ масъуллари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!