Сирдарёда ЙПХ ходими жазоланди

Сирдарёда ЙПХ ходими жазоланди

Ижтимоий тармоқда "Сирдарёда қарғайдиган ГАИ ходими" сарлавҳаси остида тарқалган видеолавҳа юзасидан хизмат текшируви ўтказилаётганлиги ҳақида Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати маълумот берган эди.
Текширув хулосасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг “Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг маст ҳолатда эканлигини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори билан тасдиқланган Низом ҳамда Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи талабларини бузганлиги учун Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ отряди биринчи сафарбар гуруҳи ЙПХ инспектори И.Ёқубовга нисбатан “Лавозим маошининг 30% миқдорида жарима” жазоси эълон қилинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!