Сирдарёда ёнғин: 111 нафар фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолинди (ВИДЕО)

Сирдарёда ёнғин: 111 нафар фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолинди (ВИДЕО)

Жорий йилнинг 25 май куни соат 14:07да Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Гулистон шаҳар “Наъмуна” маҳалласи Сайхун  кўчаси 17-уйда жойлашган  "Ideal Study" нодавлат таълим муассасасида ёнғин келиб чиққани тўғрисида хабар келиб тушган. 

Мазкур вазият юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин-қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига етиб борган. Олиб борилган тезкор чоралар натижасида бинода қолиб кетган 111 нафар ўқувчи ҳамда ўқитувчилар хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинди. Шунингдек, қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли бинонинг 1600 м.кв. майдони ёнғиндан асраб қолинди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!