Сирдарёда ярим яланғоч раққосаларга пул қистирган ҳоким ёрдамчиси ишига қайта тикланди

Сирдарёда ярим яланғоч раққосаларга пул қистирган ҳоким ёрдамчиси ишига қайта тикланди

Сирдарё тумани ҳокимининг Н.Муратовни туман ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинлаш тўғрисидаги қарори имзоланди. Бу ҳақда xabardor.uz хабар берди.

Қарорга мувофиқ, Муратов Нозим Нажимидинович 2021 йил 30 декабр кунидан Сирдарё тумани Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига икки ойлик синов муддати билан ишга тайинланган.

Маълумот учун, Н.Муратов 2021 йил 14 июнда ўз аризасига кўра, мазкур лавозимдан бўшаган эди. Бунга ижтимоий тармоқларда Сирдарё туманидаги ресторанлардан бирида унинг ярим яланғоч раққосаларни ўйнатиб, пул қистиргани акс этган видеолавҳаси тарқалгани сабаб бўлган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!