Сирдарёда ўз жигарбандини 10 минг 200 долларга пуллашга уринган она 5 йилга «кесилди»

Сирдарёда ўз жигарбандини 10 минг 200 долларга пуллашга уринган она 5 йилга «кесилди»

Ўтган, 2020 йилнинг 5 май куни Боёвут тумани, "Лайлаккўл" маҳалласида фуқаро Э.Ш чақалоғини фуқаро Р.Гга 10,200 АҚШ долларига сотаётган вақтида Сирдарё вилояти ИИБ Т ва ЭҚКБ ҳамда Боёвут тумани ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинган эди.

«Sirdaryo Xabarlari»га хабар берилишича, ўз жигарбандини пуллашга уринган нобакор онани жиноят ишлари бўйича Боёвут тумани суди Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми «а» банди (ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган шахс олди-сотдиси — одам савдоси) билан айбдор деб топди ва унга Жиноят кодексининг 57-моддаси (енгилроқ жазо тайинлаш) қўлланилиб, 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарёда ўз фарзандини пуллаган она ва унинг шериги судланганлиги, шунингдек, Сирдарёда яна бир она 2 ойлик фарзандини 3000 долларга пуллаётганда қўлга олинганлиги ҳақида хабар берилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!