Сирдарёда ўз фарзандини пуллаган онага суд ҳукми ўқилди

Сирдарёда ўз фарзандини пуллаган онага суд ҳукми ўқилди

Кўпинча одам савдоси ҳақида гап кетганда биз инсонларни чет эл юртларига турли мақсадларда сотиб юборган кимсаларни кўз олдимизга келтирамиз, бироқ орамизда ўз фарзандини-гўдакларни сотишдан тийилмаган кишилар ҳам учраётганлиги жуда ачинарли ҳол.

Навоий вилоятида туғилган С.Избосарова тенгдош дугоналари каби ойдек келин бўлиш ўрнига енгил ҳаётни устун қўйди, бунинг оқибатида ота-она ҳам унинг юриш-туришини ўз назоратидан чиқариб юборишди, уйидан чиқиб кетиб, кўча-куйда йигитлар билан ишқий муносабатларга киришиб кетди, табийки у ҳомиладор бўлиб қолди, 2020 йил 1 декабрда С.Избосарова ўғил фарзанд кўриб, унга Билолбек исм қўйяди, табиийки, тайинли уй-жойи бўлмагани боис, боласини боқиш ва тарбиялашга жуда қийналди. Таниш-билишларидан сўраб-суриштириб, Билолбекни сотиб юборишни режалаштириб, “харидор” топишга киришди.

Шундан сўнг, 2021 йил 25 февраль куни соат 12-00 ларда Сирдарё вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Гулистон шаҳар, “Намуна” маҳалласида жойлашган “Никоҳ уйи” рўпарасидаги автотураргоҳда С.Избосарова ўзининг ўғил фарзанди “Билолбек”ни тезкор тадбирга “ҳаридор” сифатида жалб этилган Сирдарё вилояти ИИБ ходими Б.Довудовга 3.000 АҚШ долларига сотишга келишиб, болани унга топшириб, ундан олдиндан келишилган, махсус кимёвий ишлов берилган 3.000 АҚШ доллари миқдордаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Суд мажлисида С.Избосарова қилмишидан пушаймонлигини билдириб, қонуний енгиллик сўради, суд барча ҳолатларни инобатга олиб, унга тегишли қонуний жазосини тайинлади ва одам савдоси қурбони бўлган гўдак васийлик органларига топширилди.

Б.Мамадаминов,
Сирдарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси

У.Джумаев,
Жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судиинг раиси


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!