Сирдарёда ўз чақалоғини пуллаётган шахс ушланди

Сирдарёда ўз чақалоғини пуллаётган шахс ушланди

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри Бўстон МФЙда истиқомат қилувчи фуқаролар чақалоқ савдоси билан қўлга олинишди. Бу ҳақда ЎзА нашри хабар қилмоқда.

2019 йилнинг 15 май куни Сирдарё вилояти ИИБ ТЭҚКБ ходимлари томонидан Гулистон шаҳар ҳудудида ўтказилган тадбир давомида Гулистон шаҳар, Бўстон МФЙда истиқомат қилувчилар Б.А. ва Б.Л. фуқаро Б.А.нинг 2019 йилнинг 13 май куни туққан фарзанди М.Ш.ни фуқаро Д.З.га 2 миллион сўмга сотган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми а банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!