Сирдарёда уч киши карантинни бузди: уларга жазо тайинланди

Сирдарёда уч киши карантинни бузди: уларга жазо тайинланди

Боёвут тумани “Соҳил” маҳалласида яшовчи фуқаро Ш.С. (исм шарифи шартли равишда ўзгартирилган), Алишер Навоий маҳалласида яшовчи фуқаро Н.Х. ва “Ўзбекистон” маҳалласида яшовчи фуқаро Ж.Х.лар карантин қоидаларини бузганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилди.

Боёвут тумани Маъмурий суди хабарига кўра, Боёвут тумани Маъмурий судида 25 ва 26-март кунлари Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар ҳолати юзасидан суд мажлислари бўлиб ўтди.

Унда юқорида номлари қайд этилган фуқароларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари, яъни 892 000 (саккиз юз тўқсон икки минг) сўм миқдорида жарима қўлланилди.

Шу ўринда фуқароларимизга эслатиб ўтамиз. Бугундан, яъни 26 март кунидан ниқобсиз юрган шахсларга жавобгарлик жорий қилинди. Шавкат Мирзиёев карантин вақтида мавжуд қоидаларни бузганлик учун жавобгарликни кучайтиришга оид қонунни имзолади.

Жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси қайта таҳрирланди. Унга кўра, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваригача (яъни 1 млн 115 минг сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Мазкур қонун эълон қилинган кундан, яъни бугундан кучга киради.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!