Сирдарёда тошқиндан зарарланган уйларнинг қанчаси таъмирланди?

Сирдарёда тошқиндан зарарланган уйларнинг қанчаси таъмирланди?

Сирдарёда тошқиндан зарар кўрган уйларни таъмирлаш ишлари 76% га бажарилди.

Бу ҳақда АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Қурилиш вазирлиги матбуот котиби Жамолиддин Қаландаров маълум қилди.

— “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниялари томонидан 1814 та уй-жой таъмирланишда давом этмоқда. Ҳозирда 70 та уйда (76%) таъмирлаш ишлари якунига етди. Хусусан, Қорақолпоғистон Республикаси учун ажратилган ҳудуд — “Дўстлик” маҳалласида 46 та, Хоразм вилояти учун ажратилган “Қўрғонтепа” маҳалласида 12 та ва Навоий вилояти учун ажратилган ҳудудда 2 та, Сирдарё вилояти учун ажратилган “Ҳақиқат” маҳалласида 10 та уй таъмирдан чиқарилди;

— Сардоба туманида 73 та яроқсиз, бузиладиган уйлардан 63 тасини бузиб олинди;

— Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 майдаги қарорига асосан, ижтимоий соҳа объектларини қуриш ва таъмирлаш ишлари учун жами 84,0 млрд. сўм ажратилиши белгиланган

— Бугунги кунда, ижтимоий соҳа объектларни қуриш ва таъмирлаш ишларига 18,8 млрд. сўм аванс мабалғалари молиялаштирилди, шундан умумтаълим мактаблари бўйича 15,4 млрд. сўм, соғлиқни сақлаш муассасалари бўйича 2,2 млрд. сўм ва қолганлари бўйича 1,2 млн. сўм йўналтирилди;

— Олиб борилган доимий назорат ишлари натижасида шу вақтгача 1814 та уй-жойда 2180 та камчилик аниқланган бўлиб, уларни бартараф этиш бўйича "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияларига 148 та ёзма маълумотлар берилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!