Сирдарёда қурилиш бўлими бошлиғи ва унинг шериги қўлга олинди

Сирдарёда қурилиш бўлими бошлиғи ва унинг шериги қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Сирдарё туман бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Мирзаобод туман архитектура бўлими собиқ мутахассиси З.Ж. фуқаро Ф.Т.га 12 сотих ер майдони ажратиш учун ҳужжатларни расмийлаштириш ва унинг ёрдамчи хўжалиги биноси лойиҳа ҳужжатларини Сирдарё туман қурилиш бўлими бошлиғи орқали тайёрлаб бериш эвазига ундан 1 200 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 2,1 млн сўмини қўлга киритиб, қолган 900 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Шунингдек, З.Ж.нинг кўрсатувларига асосан давом эттирилган тадбирда, Сирдарё туман қурилиш бўлими бошлиғи Х.К. фуқаро Ф.Т.га 12 сотих ер майдони ажратиш учун ҳужжатларни расмийлаштириш ва унинг ёрдамчи хўжалиги биноси лойиҳа ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига
400 АҚШ долларини хизмат хонасида пора тариқасида олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Бош прокуратура матбуот хизматининг "Aniq.uz"га маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Х.К.га нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси, фуқаро З.Ж.га нисбатан 212-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!