Сирдарёда қонунбузарликлар аниқланмоқда

Сирдарёда қонунбузарликлар аниқланмоқда

Мажбурий ижро бюроси Гулистон шаҳар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида "Шодлик" маҳалласида жойлашган корхона  томонидан ғайриқонуний тарзда электр энергиясидан фойдаланилаётганлиги фош этилган. Жамият рахбари Б.Исроилов томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2018 йилдаги “Электр энергия ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 22-сонли қарори билан тасдиқланган ”Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари”га зид равишда МЧЖ биноси  ва унга туташ савдо дўконини ноқонуний йўллар билан электр энергияси тармоғига улаб олганлиги аниқланди. Бунинг натижасида шаҳар электр тармоқлари корхонаси манфаатларига  4.821.213 сўм зарар етказилган. 
Шунингдек, навбатдаги текширувда шаҳарнинг Боғишамол кўчасида жойлашган қозонхона катта устаси С.Парсаев томонидан газ лойихасидан ташқари ноқонуний қўшимча газ қурилмаси ўрнатилиб фойдаланилаётганлиги оқибатида шаҳар газ таъминоти корхонасига 4.910.400 сўм зарар етказилганлиги аниқланган.
Иккала ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!