Сирдарёда мудҳиш фожиа: 2 киши ўлди, 5 киши касалхонада

Сирдарёда мудҳиш фожиа: 2 киши ўлди, 5 киши касалхонада

Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида 2019 йил 19 июль куни соат 05.20ларда Бухоро вилояти Жондор туманида яшовчи 25 ёшли Ш.Д. бошқарувидаги “Газель” русумли микроавтобусни “А.Навоий” МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Термиз-Тошкент” йўлида ҳайдаб кетаётиб, ухлаб қолиши оқибатида йўл четида тўхтаб турган Навоий вилояти Хатирчи туманида яшовчи 34 ёшли Р.М. бошқарувидаги “Мерседес-Бенц” русумли юк автомашинасини тиркамасининг орқа қисмига урилиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси ёзмоқда.

Натижада “Газель” микроавтобуси йўловчиси Бухоро вилоятида яшаган 1956 й.т. Н.А. исмли аёл жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, “Газель” микроавтобусининг уч нафар йўловчилари жароҳат олиб касалхонага ётқизилганлар ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай бир нафар йўловчи вафот этган. Ҳайдовчи Ш.Д. ҳамда қолган 4 нафар йўловчиларига касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.       

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!