Сирдарёда мансабдорлар ходимлар номига пластик карта очиб, иш ҳақи ва бошқа тўловлар ўтказиб, ишлатиб юргани маълум бўлди

Сирдарёда мансабдорлар ходимлар номига пластик карта очиб, иш ҳақи ва бошқа тўловлар ўтказиб, ишлатиб юргани маълум бўлди

Мирзаобод туман адлия бўлимига туман санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги бўлими ходимларидан келиб тушган мурожаат қонун доирасида ўрганиб чиқилди. Бу ҳақда «Sirdaryo Xabarlari»га Мирзаобод туман адлия бўлими бошлиғи Ҳамид Аҳмедов томонидан хабар берилди.

Маълум бўлишича, ходимлар бўлим мансабдор шахсларидан норози бўлишган. Боиси, ходимлар номига банкдан 2020 йилнинг август ойида бошқа HUMO пластик карталари очилиб, бўлим ходимларининг хабардорлигисиз, иш ҳақи ва бошқа тўловлар ўтказилиб, ишлатиб юборилиб, пластик карталар бўлим бош ҳисобчиси томонидан қолдиқсиз ҳолатда 2020 йил сентябрь ойида топширилган.

"Ушбу мурожаат ўрганилганда, бўлим мансабдор шахслари томонидан жами 38 879 400 сўм маблағлар талон-тарож қилинганлиги аниқланди.

Мирзаобод туман адлия бўлими томонидан мансабдор шахларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси билан жиноят иши қўзғатиш масаласини кўриб чиқиш учун туман прокуратурасига жиноий таклиф киритилиб, фуқароларнинг мурожаатлари қаноатлантирилди", — дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!