Сирдарёда магистрал газ қувури портлади

Сирдарёда магистрал газ қувури портлади

Сирдарё вилояти ҳудудидан ўтган «Ховос-Фарғона» йўналишидаги магистрал газ қувурида портлаш содир бўлди.

Бугун, 25 август куни тахминан соат 10:30 ларда Ховос тумани Наврўз маҳалласига қарашли юқори дала қисмида, дала экин-майдони ҳудудидан ўтган «Ховос-Фарғона» йўналишидаги магистрал газ қувурида портлаш содир бўлди. Айни вақтда тафсилотлар ўрганилмоқда.

Бу хабарни Сирдарё вилояти ҳудудий газ таъминоти филиали навбатчилик қисми тасдиқлади. Берилган бирламчи маълумотларга кўра, жароҳат олганлар йўқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!