Сирдарёда кўплаб хонадонларнинг «шўрини қуритган» ашаддий ўғрига суд ҳукми ўқилди

Сирдарёда кўплаб хонадонларнинг «шўрини қуритган» ашаддий ўғрига суд ҳукми ўқилди

Оқолтин туманида яшовчи, айни пайтда 20 ёшли Зариф Бойқулов (исм-шарифлар ўзгартирилган) болалигидан такасалтанг, дангаса, энг ачинарлиси, жиноий қилмишларга мойил бўлиб улғайди. Буни у ҳали вояга етмай туриб, 16 ёшига кириб, жиноят кўчасига киргани, 20 ёшигача нақд 3 марта судланганидан ҳам билиб олиш мумкин.

Зариф ҳар сафар айнан ўғирлик жинояти учун суднинг қора курсисига ўтирган, шу ишни ўзига касб қилиб, енгил яшашга ўрганди.

Лекин, биринчи маротаба судланишида ахлоқ тузатиш иши жазоси тайинланиб, Жиноят кодексининг 72-моддаси тартибида синов муддати белгилангани, бир маратоба ахлоқ тузатиш иши жазоси тайинланганидан, ўзига тегишли хулоса чиқармаган.

Шундан кейин, З.Бойқулов 2020 йил 05 июль куни соат 13:00 ларда М.Умматкулованинг яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, хонадон ичидан 3.500.000 сўмлик тилла тақинчоқни, бир дона нархи 8.000.000 сўмлик аёллар қўлига тақиладиган тилла браслет,  бир дона нархи 4.000.000 сўмлик тилла тақинчоқ, бир дона нархи 3.000.000 сўмлик тилла цепочка ва кулон тақинчоқ, бир дона нархи 2.000.000 сўмлик тилла узук, бир дона нархи 2.000.000 сўмлик аёллар тилла цепочкаси, бир дона нархи 7.000.000 сўмлик кардинал номли аёллар тилла занжири, бир дона нархи 6.000.000 сўмлик феруза тошли тилла узук, бир дона нархи 2.000.000 сўмлик полковник номли тилла узук, бир дона нархи 3.000.000 сўмлик қўёш кўзли тилла узук, бир дона нархи 3.000.000 сўмлик феруза кўзли тилла узук, бир дона нархи 1.500.000 сўмлик тилла сирға, бир дона нархи 1.500.000 сўмлик эркаклар никоҳ узук ҳамда 2.420.000 сўм пулларни ўғирлаб воқеа жойидан яширинган.

Ўғирланган нарсалар тугагач, З.Бойқулов 2020 йил 13 июль куни соат тахминан 10:30 ларда Г.Шамуратованинг уйини ҳам тунаб, “қошиқ, вилкалар” жамланмаси, 100 АҚШ долларлик чамадон, кумушдан ясалган нархи 400.000 сўмлик эркаклар занжирини, кумушдан ясалган нархи 200.000 сўмлик аёллар билак узугини, бир дона сариқ рангли нархи 20.000 сўмлик аёллар узугини, 100.000 сўмлик “Самсунг” русумли телефон аппарати, 50.000 сўмлик “Fly” русумли телефон аппаратларини ўғирлаб, ўғирланган буюмларнинг бир қисмини танишига 280.000 сўмга сотиб юборган.

З.Бойқулов ўзини тўхтаталмай, шу ишлни қасб қилиб олиб, яна 2020 йил 22 август куни соат тахминан 12:30 ларда Г.Мараимованинг уйига кириш дарвозаси қулфи ва ойнасини бузиш йўли билан кириб, уй ичида турган аёллар кармонидан 3200 АҚШ доллари, 10450 Россия рубли ва 100 Евро пулларини ва бир дона сариқ рангли умумий баҳоси 1.700.000 сўмлик аёллар цепочкасини, бир дона сариқ рангли пушти кўзли умумий баҳоси 1.000.000 сўмлик аёллар узугини, бир дона сариқ рангли, қора кўзли умумий баҳоси
1.200.000 сўмлик аёллар узугини, бир жуфт сариқ рангли, кўк кўзли умумий баҳоси 1.600.000 сўмлик аёллар сирғасини, бир дона кумушдан ясалган умумий баҳоси 100.000 сўмлик аёллар цепочкасини, бир дона умумий баҳоси 400.000 сўмлик аёллар сирғасини жами нархи 6.000.000 сўм бўлган тилла ва кумуш тақинчоқларини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.

Шундан сўнг, ўғри йигитча қўлга олиниб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, унга эҳтиёт чораси сифатида “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилди, шу вақтда унинг отаси ҳаётдан кўз юмди, таббий ҳол З.Бойқулов  отасининг дафн маросимига ҳам қатнашаолмади.

Мазкур иш очиқ суд мажлисида  кўриб чиқилиб, суднинг ҳукмига кўра, З.Бойқуловга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан ЖКнинг 60, 61-моддалари тартибида 5 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, жабрланувчиларга етказилган зарар қоплаш чораси белгиланди.

Энди бир мулоҳаза қилиб кўрайлик.

Тегишли тарбиясини кўрмаган ноқобил фарзанд навқирон 21 ёшига келиб, бир неча маротаба судланиб, озодликдан маҳрум этилди. Шундан кимга наф? 

Бундан ташқари вояга етмай туриб, жиноятчига айланган йигитнинг тақдирига ва юриш-туришига оила аъзолари, маҳалла фаоллари, ўқув юртининг маъмурияти ҳамда ҳудуд профилактика инспекторининг лоқайдлик билан қарагани, у билан дўстона мулоқотга киришиб, етарлича чора-тадбирлар белгиланмагани туфайли 3 йил мобайнида 3 маротаба судлангани ҳар қандай кишини ўйлантириб қўяди, оила аъзолари ўғлини тўғри йўлга сололмаган экан, бу муаммони жамоатчилик аралашуви билан ҳал қилиш мумкин эди-ку?! Ўз вақтида тўғри йўлга кирганида ва унинг тарбияси билан лозим даражада карганида, шу йигитча тузалиш йўлига кириб, Ватанимиз равнақи учун ўз ҳиссасини қўшган бўлар эдими?

Б.Мамадаминов,
Сирдарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси

Ф.Суванкулов,
Жиноят ишлари бўйича Мирзаобод туман судининг раиси


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!