Сирдарёда карантин қоидаларини бузган сотувчи жазоланди

Сирдарёда карантин қоидаларини бузган сотувчи жазоланди

Ўзбекистонда карантин қоидалари бузилиш ҳоллари учраб турибди.

Хусусан, 28 март куни соат 14:50 ларда Сирдарё вилояти, Сардоба тумани, “Зомин” маҳалласида жойлашган озиқ-овқат дўконида 1992 й.т. Д.А. сотувчи бўла туриб, карантин қоидаларини бузиб, кириш-чиқиш жойларини қўл ювиш ёки антисептик воситалар билан жиҳозламаганлиги, ҳимоя қўлқопларда бўлмай, тозаликка риоя қилмаганлиги аниқланиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 54-моддасига кўра маъмурий жавобгарликка тортилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!