Сирдарёда икки босқинчи қўлга олинди

Сирдарёда икки босқинчи қўлга олинди

Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида жорий йилнинг 8 декабрь куни Дўстлик МФЙда яшовчи фуқаро Д.Ғ. ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда шу йил 7 декабрь куни 2 номаълум шахс Сайқал маҳалласи ҳудудида уни куч ишлатиш йўли билан қўрқитиб, “Самсунг” мобиль телефонини олиб кетганликларини маълум қилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Сайқал маҳалласида яшовчи А.Қ. ва Бўстон маҳалласида яшовчи Ж.Т.лар содир этганликлари аниқланиб ушланганлар. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!