Сирдарёда фуқаро ҳовлисига ўғирликка тушган қўшнисини уриб ўлдирди

Сирдарёда фуқаро ҳовлисига ўғирликка тушган қўшнисини уриб ўлдирди

Сирдарё вилоятида фуқаро ярим кечада ўз хонадонига яширин тарзда ўғирликка тушган қўшнисини уриб ўлдирди. 

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 17 июнь куни таҳминан тунги соат 2:00ларда А.Б. яширинча тарзда уяли алоқа телефонининг чироғини ёқиб қўшниси У.Н. нинг уйига киради. 

Ўз хонадонида оиласи билан ухлаб ётган У.Н. ҳовлисида телефоннинг тунги ёриитгич чироғини ёқиб, яширинча изланиб юрган бегона кимса шарпасини сезиб қолади ва баланд овоз билан “Ким сан?” дея бақиради. 

Пайқаб қолишганини билган А.Б. кўчага қараб қочади. У.Н. унинг ортидан қувади ва таҳминан 400 метрлар югургач, қўшни уйнинг ёрдамчи хўжалиги олдида А.Б. га етиб олиб, ортидан кучли зарба бериб, уни гангитиб қўяди. 

У.Н. А.Б.нинг юзига, бош қисмига қўли билан бир неча бор кучли зарбалар бериб ерга ётқизиб олади. Сўнгра, хўжалик биносига тиркаб қўйилган тахтани олиб, унинг бошига бир неча маротаба зарб беради.

А.Б. олган кучли тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!